Карвонсарой

Европа Банки 2019 йилда Қирғизистонда сув лойиҳаларини амалга оширади

Карвонсарой

БИШКЕК – Европа тикланиш ва тараққиёт банки (ЕТТБ) келаси йилда Қирғизистонда ирригация ва ичимлик суви таъминотини яхшилашга қаратилган янги лойиҳаларни амалга оширишни режалаштирмоқда, деб хабар беради 24.kg нашри.

Бу ҳақда сешанба, 11 декабр куни Бишкекда ЕТТБнинг Марказий Осиё бўйича раҳбари Нил Маккейн президент Сооронбай Жеенбеков билан учрашув чоғида маълум қилган.

ЕТТБ мазкур лойиҳалар учун 129 миллион доллардан ортиқ (9 миллиард қирғиз сўми) маблағ ажратади, деди Маккейн.

Сизга мақола ёқдими?

Фикрлар 0

Сиёсат * Мажбурий 1500 / 1500