Карвонсарой

Қирғизистонлик талабалар гендер зўравонлиги ҳақида маърузалар тингламоқда

Карвонсарой

БИШКЕК – Қирғизистон бўйлаб 1000 дан ортиқ университет талабалари келин ўғирлаш, гендер зўравонлиги ва жиноий жавобгарлик масаласида огоҳликни оширишга қаратилган маърузаларни тингладилар.

Суҳбатлар Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилоти (ЕХҲТ) ташаббуси билан ўтказилди, дейилади ЕХҲТ сайтида чоршанба (12 декабрь) куни эълон қилинган хабарда.

Гендер мутахассислари Қоракўл, Норин, Ўш, Жалолобод ва Таласда келин ўғирлаш одатининг қурбонлар ҳаётига таъсири ва бундай жиноятлар учун белгиланган жазо ҳақида огоҳликни ошириш бўйича маъруза қилдилар.

Маърузалар 25 ноябрь – Аёлларга қарши зўравонликка барҳам бериш халқаро кунида бошланди ва душанба, 10 декабрь – Халқаро инсон ҳуқуқлари ҳимояси куни ўз ниҳоясига етди.

16 кун давом этган тадбир гендер зўравонлигига қарши фаол кураш кунлари бўлиб, хотин-қизларга нисбатан зўравонликка қарши кураш халқаро компанияси доирасида ҳар йили ўтказиб келинади.

Сизга мақола ёқдими?

Фикрлар 0

Сиёсат * Мажбурий 1500 / 1500