http://central.asia-news.com/uz-Cyrl/articles/cnmi_ca/newsbriefs/2018/12/13/newsbrief-01?language_switcher=true

Қозоғистондаги полиция йўриқчилари ЕХҲТ тренингида хавфларни профиллаштиришни ўргандилар

Карвонсарой

ҚАРАҒАНДА – Европада Хавфсизлик ва Ҳамкорлик Ташкилоти (ЕХҲТ) 13 декабр, пайшанба куни полиция ходимларининг йўриқчилари учун мўлжалланган хавфларни профиллаштириш бўйича уч кунлик тренинг машғулотларини якунлади. Бу ҳақда ЕХҲТ сайтида маълум қилинган.

Қозоғистон хусусий сектори мутахассислари ИИВ ҳузуридаги Қарағанда полиция академиясининг 30 нафар зобитига «хавф профиллари элементлари, оломон психологияси, агрессив тўдага таъсир ўтказишнинг психологик ва коммуникацион усулларини тушунтириб бердилар», дейилади хабарда.

Полиция ходимлари, шунингдек, оммавий тадбирларни ўтказиш чоғида жиноятларнинг олдини олиш бўйича хавфсизлик тизимини ишлаб чиқиш ва полиция бўлинмалари орасида ахборот алмашинувини яхшилашга қаратилган амалий машғулотларда иштирок этдилар.

Тренинг Остонадаги ЕХҲТ дастурлари идорасининг «хавфсизликни мустаҳкамлаш, ҳисобдорликни ошириш ва оммавий тадбирларни ўтказишда хавфсизликка оид энг илғор тажрибани ўргатиш» бўйича саъй-ҳаракатлари доирасида ўтказилди.

Сизга мақола ёқдими?
0
Йўқ
Фикрлар 0
Сиёсат
Captcha