АҚШ делегацияси Қирғизистон билан иқтисодий ҳамкорлик бўйича янги шартнома имзоламоқчи

Карвонсарой

БИШКЕК – Жума (14 декабрь) куни АҚШ делегацияси Бишкекда Қирғизистон иқтисодиёт вазири Олег Панкратов билан учрашди, деб хабар берди 24.kg нашри вазирлик матбуот хизматига асосланиб.

Учрашувда АҚШнинг Қирғизистондаги элчиси Доналд Лу, АҚШ Халқаро тараққиёт агентлиги (USAID) миссиясининг Қирғизистондаги раҳбари Гари Линден ва USAIDнинг Осиё бюроси Марказий Осиё ва Қирғизистондаги раиси Эрик Руденшолд ҳам иштирок этди.

Томонлар икки мамлакат ўртасидаги иқтисодий ҳамкорликнинг юқори салоҳиятига эътибор қаратдилар ҳамда кенг қамровли соҳаларда Қирғизистон ва Америка бизнеслари учун янги имкониятлар яратишга тайёр эканликларини билдирдилар.

«Томонлар Америка компанияларини Қирғистондаги инвестиция имкониятлари билан таништириш ва тадбиркорлик доиралари ўртасида ўзаро манфаатли муносабатларни йўлга қўйиш учун 2019 йил сентябрь ойида бизнес форум ўтказиш масаласини ҳам муҳокама қилдилар», деб хабар берди вазирлик.

Қўшма Штатлар ва Қирғизистон ўртасида янги ҳамкорлик шартномаларининг имзоланиши Қирғизистондаги АҚШ дастурлари сонини ошириб, ўзаро савдо ва иқтисодий алоқаларни кучайтириши кутилмоқда, дейилади АҚШ баёнотида.

Сизга мақола ёқдими?

0
1
Йўқ
Фикрлар 1
Сиёсат Captcha
| 2019-05-10

Шунчаки рақобатчилар пайдо бўлди. Хитой ва Россия. Шу боис УСАИД эмиссарлари ғимирлаб қолишган. 17 йил шундай ташкилотда ишлаганим (УСАИД контрактери) бу ҳамкорлик нимага олиб бориши ҳақида мулоҳаза қилишимга имкон беради. Иккита инқилоб камми бизга???

Жавоб бериш