Карвонсарой

Қозоғистон мустақилликнинг 27 йиллигини нишонлади

Карвонсарой

ОСТОНА – Қозоғистон (якшанба) 16 декабр – мустақиллик кунини бутун мамлакат бўйлаб тантанали концертлар ва маданий тадбирлар билан нишонлади, деб хабар берди Казинформ.

Аҳоли ва сайёҳлар Остонадаги тантаналар, жумладан, кун якунида Яшил дарё соҳилида уюштирилган мушакбозликдан баҳраманд бўлдилар.

Бу кун «мамлакатимизнинг барча фуқаролари учун энг катта байрам», деди Нурсултон Назарбоев байрам олдидан сўзлаган нутқида.

«Йигирма етти йил аввал биз муҳим қарорни амалга оширдик, мустақиллик давлатимиз учун олға боришга ва ижод қилишга янада чексиз, ноёб имкониятларни тақдим этди», деди у.

«Биз замонавий глобал муаммоларга жавоб берадиган самарали давлат бошқаруви тизимини яратдик, мувозанатли ва очиқ сиёсатимиз туфайли бутун халқаро ҳамжамиятнинг ҳурмати ва ишончига сазовор бўлдик», деди Назарбоев.

Сизга мақола ёқдими?

Фикрлар 0

Сиёсат * Мажбурий 1500 / 1500