Карвонсарой

Бишкекда янги йил байрамига тайёргарлик доирасида ёнғин хавфсизлиги чоралари кучайтирилмоқда

Карвонсарой

БИШКЕК – Бишкек ҳокимияти пойтахтдаги барча мактаб, боғча, бозорлар ва савдо марказларига Янги йил байрами олдидан ёнғин хавфсизлиги чораларини кучайтиришга кўрсатма берди, деб хабар берди 24.kg нашри сешанба (18 декабрь) куни.

«Мушакбозликнинг авж олиши билан ёнғин хавфи ҳам ортади, биз бунинг олдини олиш чораларини кўришимиз керак», деди ҳоким Азиз Суракматов ҳокимиятнинг сешанба кунги йиғилишида.

Учрашув иштирокчилари болалар майдончалари, кинотеатрлар ва савдо марказларининг юқори қаватларида жойлашган, жумладан, фавқулодда чиқиш белгилари бўлмаган кўнгилочар масканлар борасида хавотир билдирганлар.

«Биз муаммо борлигини биламиз, аммо бунга қарши ҳеч қандай чора кўрилмаяпти», деди Суракматов.

У Давлат атроф-муҳит ва техника инспекцияси вакилларини барча объектларни талабларга мослаштиришга чақирди.

«Қоидабузарлик қайд этиладиган бўлса, тавсиялар белгиланиши керак, фақат шундагина муаммоларни бартараф этиш мумкин», деди у.

Сизга мақола ёқдими?

Фикрлар 0

Сиёсат * Мажбурий 1500 / 1500