http://central.asia-news.com/uz-Cyrl/articles/cnmi_ca/newsbriefs/2018/12/26/newsbrief-02?language_switcher=true

Ўзбекистон ва Қирғизистон Барак анклави аҳолиси учун чегара пунктини очди

Карвонсарой

БИШКЕК – Ўзбекистон ва Қирғизистон беш йиллик танаффусдан сўнг, Оқтош чегара постини қайта очди. Бу ҳақда 24.kg нашри Қирғизистон ҳукуматига таяниб хабар берди.

Бу чора Ўзбекистон ҳудуди билан ўралган Қирғизистоннинг Барак анклави аҳолисига чегара оша эркин ҳаракатланиш имконини беради. Айни кунда Қирғизистоннинг Ўш вилояти, Қорасув туманидаги Оқтош қишлоғида жойлашган мазкур анклавда 20 га яқин қирғиз оилалари истиқомат қилади.

Назорат-ўтказиш пункти ҳар куни соат 9.00 дан 19.00 гача ва фавқулодда вазиятларда узлуксиз фаолият кўрсатади.

«Авваллари Барак анклави аҳолиси давлат чегарасини Қизилқия назорат-ўтказиш пункти орқали кесиб ўтар эди. Ўшга бориш учун улар 150 км кўпроқ йўл юриб, жами 300 километрга яқин масофани босиб ўтишга мажбур эдилар», дейилади Қирғизистон ҳукумати баёнотида.

«Эндиликда Қирғизистоннинг асосий ҳудудига кириб бориш учун бир километрдан кўпроқ йўл босиб ўтиш кифоя», дейилади хабарда.

18 декабрь куни Қирғизистон ва Ўзбекистон чегара вилоятлари раҳбарлари кенгашининг иккинчи йиғилишида Қирғизистон бош вазири Муҳаммедкали Абилгазиев ва унинг ўзбекистонлик ҳамкасби Абдулла Арипов назорат-ўтказиш пунктини қайта очиш ҳақида келишувга эришганлар.

Сизга мақола ёқдими?
0
Йўқ
Фикрлар 0
Сиёсат
Captcha