Марказий Осиёдан бўлган уч эркак Швецияда террорчилик ҳаракатини режалаштирганликда айбланмоқда

AFP

СТОКҲОЛМ, Швеция – Швеция прокуратураси 28 декабрь, пайшанба куни Марказий Осиёлик уч эркакни мамлакатда теракт режалашда айблаганини маълум қилди. Ушбу жиноятнинг олди олинмаганида, у катта талафот келтириши мумкин эди, дейилади хабарда.

Гумондорлар «одамларни ўлдириш ва жароҳатлаш мақсадида йирик миқдорда кимёвий моддалар ва бошқа жиҳозларни қўлга киритиш ва сақлашда» айбланмоқдалар, дейилади прокуратура баёнотида.

Қўлга олинган уч киши ва яна бошқа бир учлик терроризмни молиялаштиришда ҳам айбланган. Прокурорлар уларни «Ислом давлати» (ИД) операцияларини молиялаштириш учун чет элга пул юборишда айблаганлар. Олтовлон ўзларига нисбатан илгари сурилган барча айбловларни рад этган.

Мазкур иш бўйича суд жараёни 7 январь куни бошланиши кутилмоқда.

Швециянинг Дагенс Нюхетер нашрига кўра, гумонланувчи эркаклар 30-46 ёш оралиғида бўлиб, келиб чиқиши Ўзбекистон ва Қирғизистондан экани айтилмоқда. Уларнинг Швециядаги яшаш мақомини тасдиқлашнинг имкони бўлмаган.

Сизга мақола ёқдими?

4
1
Йўқ
Фикрлар 0
Сиёсат Captcha