Ахборот бюллетенимизга обуна бўлинг
Twitter
Facebook
Youtube
Rss
M.logo uz cyrl

2019-01-04

Германияликлар Ўзбекистонга визасиз сафар қилишлари мумкин

AFP

ТОШКЕНТ – AFP нашрига кўра, 15 январдан бошлаб германияликлар Ўзбекистонга 30 кунгача визасиз сафар қилишлари мумкин, деб хабар берган Ўзбекистон давлат туризм қўмитаси жума (4 январь) куни.

Германия Франциядан кейин Ўзбекистон билан визасиз режимга ўтган иккинчи Европа мамлакати бўлади. Ўзбекистон бундан бир ой аввал Франция фуқароларига мамлакатда 30 кун давомида визасиз бўлиш имкониятини тақдим этганди.

Ушбу чора туризмни ривожлантиришга қаратилган. Хусусан, ҳукумат Бухоро, Хива ва Самарқанд каби шаҳарларнинг Буюк ипак йўлига оид бой меросини намойиш этишга интилмоқда.

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев шу ойда Германияга ташриф буюриши кутилмоқда.

Ўзбекистон давлат туризм қўмитасига кўра, 2018 йилда мамлакатга 18904 нафар Германиялик сайёҳ келган бўлиб, бу 2016 йилдагидан 5 баравар кўп.

Ўзбекистонга собиқ совет республикаларининг кўплаб мамлакатлари билан бир қаторда, Туркия, Исроил, Индонезия, Жанубий Корея, Малайзия, Сингапур ва Япония фуқаролари визасиз сафар қилишлари мумкин.

Сизга мақола ёқдими?

Ca mobile no 0

Фикрлар 0

Captcha