Карвонсарой

Қозоғистон ташқи ишлар вазири ўзбек ва тожик ҳамкасблари билан музокара ўтказди

Карвонсарой

ОСТОНА – Қозоғистон ташқи ишлар вазири Бейбут Атамкулов ўзбекистонлик ҳамкасби Абдулазиз Камилов билан телефон орқали музокара ўтказди, мулоқот Ўзбекистон томонининг ташаббуси билан амалга оширилди, деб хабар берди жума (4 январь) куни Казинформ нашри Қозоғистон ташқи ишлар вазирлигининг матбуот хизматига асосланиб.

Суҳбат чоғида кенг қамровли масалалар юзасидан фикр алмашилди. Хусусан, томонлар Марказий Осиё раҳбарларининг иккинчи ишчи учрашувига тайёргарликни муҳокама қилдилар. Президентлар ўтган йилнинг март ойида Остонада маслаҳат учрашувини ўтказган эдилар.

Шу билан бирга, Атамкулов тожикистонлик ҳамкасби Сирожиддин Муҳриддин билан ҳам телефон орқали суҳбатлашган. Улар Қозоғистон-Тожикистон муносабатларининг ҳозирги ҳолати ва истиқболларини муҳокама қилганлар.

Сизга мақола ёқдими?

Фикрлар 0

Сиёсат * Мажбурий 1500 / 1500