Карвонсарой

Қирғизистонда бизнес омбудсмани лавозими жорий қилинди

Карвонсарой

БИШКЕК – Қирғизистон бош вазири Муҳаммадкали Абилгазиев тадбиркорлик субъектларининг манфаатларини ҳукумат идораларидан ҳимоя қилувчи бизнес омбудсмани институтини жорий этиш тўғрисидаги қарорни имзолади, деб хабар берди пайшанба (8 январь) куни 24.kg нашри ҳукумат матбуот хизматига таяниб.

Мазкур ноҳукумат органининг дахлсизлигини ҳимоя қилиш учун уни давлат эмас, балки халқаро донорлар молиялаштиради. Ушбу лавозимни исталган давлат фуқароси эгаллаши мумкин.

Омбудсман беш йилга тайинланади. Ушбу лавозимни ҳеч ким кетма-кет икки муддатдан ортиқ эгаллаши мумкин эмас.

Сизга мақола ёқдими?

Фикрлар 0

Сиёсат * Мажбурий 1500 / 1500