Карвонсарой

350 дан ортиқ Қозоғистон фуқаролари ҳамон Сурияда қолмоқда

Карвонсарой

ОСТОНА – Тахминан 370 дан 380 нафаргача Қозоғистон фуқаролари ҳамон Сурияда қолмоқда, уларнинг аксарияти аёллар, деб маълум қилди пайшанба (10 январ куни) Казинформ Қозоғистон Миллий хавфсизлик қўмитаси (КНБ) департаменти бошлиғига таяниб.

Террочилар қозоқ фуқароларини интернет орқали ёлламоқдалар, деди Бахитбек Раҳимбердиев. Унинг сўзларига кўра, ёлловчилар ижтимоий тармоқларда «Сурияда диннинг барча арконлари амалда эканини» айтиб, одамларни алдайдилар.

Чоршанба (9 январ) куни Қозоғистон ҳукумати мамлакат ташқи ишлар вазирлиги ва ҳуқуқ-тартибот органлари томонидан Суриядан 47 нафар қозоқ фуқаросини эвакуация қилиш бўйича операция ўтказилгани ҳақида маълум қилган эди.

У эвакуация қилинганлар орасида терроризмга алоқадорликда гумонланаётган 6 нафар эркак ва бир аёл устидан тергов олиб борилаётганини айтган.

Сурияда жами 30 нафар бола, 11 аёл ва 6 эркак эвакуация қилинган, деди у.

Қозоғистонга қайтганлар терроризмда айбланиб суд қилинса, уларга нисбатан жазо белгиланиши мумкин. Аммо улар фуқароликдан маҳрум қилинмайдилар, сабаби «ўз ихтиёрлари билан қайтиш истагини билдиришган», деди у.

Европа парламенти аъзоси Ивета Григуле-Петерс эвакуацияни олқишлади ва бу қозоқ дипломатларининг юқори даражадаги тайёргарлигидан дарак беришини айтди.

Сизга мақола ёқдими?

Фикрлар 0

Сиёсат * Мажбурий 1500 / 1500