http://central.asia-news.com/uz-Cyrl/articles/cnmi_ca/newsbriefs/2019/01/11/newsbrief-01?language_switcher=true

Сурияда жангариликда гумонланган тўрт Марказий осиёлик қўлга олинди

AFP

БАЙРУТ, Ливан – Чоршанба (9 январь) куни Суриялик курдлар «Ислом давлати» (ИД) гуруҳига қарши жангларда саккиз нафар жангари, жумладан, тўрт Марказий осиёлик қўлга олинганини маълум қилганлар.

Якшанба ва душанба (6 ва 7 январь) кунлари қўлга олинганлар орасида икки ўзбекистонлик, бир тожикистонлик ва қозоғистонлик гумондорлар бор.

Қолган жангарилар Германия, Россия ва АҚШдан бўлган.

Курд халқ мудофааси бўлинмаси (YPG) шарқий Сурияда ИДга қарши жанг қилиб келмоқда.

У Сурия демократик кучлари (СДФ) таркибидаги энг йирик бўлинма ҳисобланади ва ИДга қарши АҚШ бошчилигидаги коалиция томонидан қўллаб-қувватланади.

Сизга мақола ёқдими?
6
Йўқ
Фикрлар 0
Сиёсат
Captcha