Карвонсарой

Қирғизистон собиқ бош вазирига нисбатан коррупцияга оид янги айбловлар илгари сурилмоқда

Карвонсарой

БИШКЕК – Ўтган йили Бишкек электростанциясини модернизация қилиш билан боғлиқ коррупция ишида айбланиб, ҳибсга олинган Қирғизистон собиқ бош вазири Сапар Исаковга нисбатан янги айбловлар эълон қилиниши мумкин. Бу ҳақда жума (11 январь) куни Озод Европа/Озодлик радиоси Қирғизистон давлат хавфсизлик қўмитасининг (ГНКБ) пайшанба (10 январь) кунги хабарига таяниб маълум қилган.

Янги айбловлар Бишкекдаги Қирғизистон давлат тарих музейини реконструкция қилиш чоғида қайд этилган йирик молиявий йўқотишлар билан боғлиқ, деб хабар берган Озод Европа/Озодлик радиоси жума (11 январь) куни.

ГНКБга кўра, Исаков ушбу лойиҳага 2016 йилда аралашган, ўшанда туркиялик пудратчи компания Қирғизистон ҳукумати билан шартномани бекор қилиши натижасида лойиҳа қўшимча харажатларни келтириб чиқарган эди.

Маълумотларга кўра, электростанция билан боғлиқ 2013 йилги воқеада Исаков лойиҳани Хитой компанияси ютиб чиқиши учун ҳаракат қилган. Ўша вақтларда у собиқ президент Алмазбек Атамбаев маъмуриятида раҳбар ўринбосари лавозимида ишлаган. Оқибатда Хитой фирмаси тендерни ютиб чиққан эди.

Сизга мақола ёқдими?

Фикрлар 0

Сиёсат * Мажбурий 1500 / 1500