Ахборот бюллетенимизга обуна бўлинг
Twitter
Facebook
Youtube
Rss
M.logo uz cyrl

2019-01-14

Олмаотада «Ислом давлати»га аъзоликда гумонланган олти киши қўлга олинди

Карвонсарой

ОЛМАОТА – Ўтган пайшанба (10 январ) куни Олмаотада Қозоғистон Миллий хавфсизлик қўмитаси (КНБ) томонидан Қозоғистонда террорчилик ҳаракатларини содир этиш учун тил бириктиришда гумонланаётган бир қатор хорижий мамлакатлар фуқаролари қўлга олинди.

Баёнотда нечта одам ҳибсга олингани очиқланмаган бўлса-да, гумондорлар акс этган фотосуратда олти кишини кўриш мумкин.

Гумондорларнинг барчаси Марказий Осиё мамлакатлари фуқаролари бўлиб, улар Олмаотадаги жамоат жойларида қўлбола портловчи моддалар ёрдамида террорчилик ҳаракатларини содир этишни режалаштирганлар. Улар яшган жой тинтув қилинганида, у ердан бомба ясашда қўлланиладиган моддалар, ўқотар қуроллар ва ўқ-дорилар топилган.

Қўлга олинган гумондорлар хориждаги «Ислом давлати» (ИД) гуруҳи жангариларидан кўрсатмалар олишган, деб маълум қилган КНБ.

Сизга мақола ёқдими?

Ca mobile no 0

Фикрлар 0

Captcha