Карвонсарой

Қирғизистон таълим вазирлиги қирғиз тилидаги онлайн курсларни йўлга қўйди

Карвонсарой

БИШКЕК – 24.kg нашрининг чоршанба (16 январь) кунги хабарига кўра, Қирғизистон таълим вазирлиги қирғиз тилига оид 20 та онлайн курс, жумладан, 400 га яқин видео-дарсларни ишлаб чиққан.

Курслар интернетдаги itkg.emektep.info ва ilimelim.kg манзилларига жойлаштирилган.

Вазирлик матбуот хизматига кўра, 2019 йилдан Қирғизистон университетларига кириш учун ҳужжат топшираётган, қирғиз тилини яхши билишини тасдиқловчи сертификати бўлган абитуриентлар имтиёзга эга бўладилар.

Вазирлик, шунингдек, gcflearnfree.org сайтидан ахборот технологияларига оид 200 та дарсни, шунингдек, Википедиядан 20087 та мақолани қирғиз тилига таржима қилиб, таҳрирдан ўтказган ҳамда қирғиз тилидаги 1000 га яқин китобни рақамли кўринишга келтирган.

Сизга мақола ёқдими?

Фикрлар 0

Сиёсат * Мажбурий 1500 / 1500