Қирғизистон собиқ бош прокурори: мансабдорлар қирғиз тилини билиши шарт

Карвонсарой

БИШКЕК – Қирғизистон собиқ бош прокурори давлат амалдорлари қирғиз тилида эркин сўзлашиши кераклигини уқтирди, деб хабар беради 24.kg нашри чоршанба (23 январь) куни.

Бекназаров ва бошқа муаллифлар томонидан президент Сооронбай Жеенбековга, парламент ва вазирлар маҳкамасига йўлланган мурожаатда давлат лавозимларига ишга қабул қилишда қирғиз тилини билиш талабини жорий этиш таклиф қилинмоқда.

Қирғиз тилини талаб даражасида билмайдиган мансабдор шахсларни 5550 қирғиз сўми (80 АҚШ доллари) миқдорида жаримага тортиш таклиф этилган.

Бекназаровнинг сўзларига кўра, мазкур ташаббус 2000 йилда кескин тушиб кетган қирғиз тилининг мақомини оширишга хизмат қилади. Ўшанда рус тилига қирғиз тили билан бир хил даражада расман давлат тили мақоми берилган эди.

Сизга мақола ёқдими?

4
1
Йўқ
Фикрлар 0
Сиёсат Captcha