Карвонсарой

АҚШ Тожикистон чегара хизматига 3,8 миллион долларлик радар тизимини туҳфа қилди

Карвонсарой

ДУШАНБЕ – Тожикистондаги АҚШ элчихонаси душанба (28 январ) куни чегарани қўриқлаш кучларига ерусти сенсорли радар тизимини ҳадя қилди, дейилади элчихона баёнотида.

Қиймати 3,8 млн. АҚШ долларига (36 миллион сомоний) тенг радар чегарачиларга «кундалик патрул хизмати томонидан назоратсиз қоладиган чегара ҳудудларини доимий назорат қилиш» имконини беради, дейилади баёнотда.

Тизим айниқса, «доимий назорат қилиш имкони чекланган, постлар масофаси узоқ бўлган ҳудудларда» асқотади, деб қўшимча қилди у.

Маросимда Тожикистондаги АҚШ элчихонасининг ишончи вакили Кевин Коверт ва Тожикистон миллий хавфсизлик давлат қўмитаси (ГКНБ) раиси, генерал полковник Саймумин Ятимов иштирок этишди.

Баёнотга кўра, Қўшма Штатлар 27 йил давомида тараққиётни қўллаб-қувватлаш ва кўмак сифатида Тожикистонга 1,8 миллиард АҚШ доллари (17 миллиард сомоний) ажратган.

Сизга мақола ёқдими?

Фикрлар 0

Сиёсат * Мажбурий 1500 / 1500