Ўзбекистон йирик миқдордаги маблағни ўзлаштиришда гумонланган шахсни Қозоғистонга топширди

Карвонсарой

ТОШКЕНТ – Ўзбекистон йирик миқдордаги маблағни ўзлаштиришда гумон қилинган эркакни Қозоғистонга экстрадиция қилди. Бу ҳақда душанба (28 январь) куни Қозоғистон бош прокуратураси хабар қилган.

Баёнотга кўра, Артур Трофимов 2005-2009 йилларда Қозоғистоннинг «BTA Bank»идан йирик миқдордаги маблағларни ўзлаштириш ва ювганликда гумон қилинмоқда. Трофимовнинг қайси мамлакат фуқароси экани очиқланмаган.

У шунингдек, уюшган жиноий гуруҳ тузиш ва унга бошчилик қилишда гумон қилинган, дейилади хабарда.

Қозоғистон бош прокуратураси Трофимовнинг экстрадицияси ўзбекистонлик ҳамкасблар билан ўзаро ҳамкорлик натижасида амалга оширилганини қайд этган.

Сизга мақола ёқдими?

1
1
Йўқ
Фикрлар 0
Сиёсат Captcha