Карвонсарой

Ўтган йили Ўзбекистонга келган қирғизистонлик сайёҳлар сони икки баравар ошди

Карвонсарой

БИШКЕК – Ўтган йили Ўзбекистонга ташриф буюрган 5 миллион сайёҳнинг 20 фоизи қирғизистонлик бўлган. Бу ҳақда сешанба (29 январь) куни Ўзбекистоннинг Қирғизистондаги элчиси Комил Рашидов Бишкекдаги брифингда маълум қилди, деб хабар берди 24.kg нашри.

Рашидовнинг сўзларига кўра, 2018 йилда Ўзбекистонга 2017 йилдагига нисбатан икки баравар кўпроқ туристлар ташриф буюрган. Аввалги йил билан таққослаганда 2018 йилда мамлакатга қўшни Қирғизистондан 3 баравар кўпроқ сайёҳ ташриф буюриб, уларнинг сони 1 млн. кишини ташкил этган.

«Икки мамакатнинг чегараолди вилоятлари маъмуриятлари, ёшлар ва диний ташкилотлари, сайёҳлик агентликлари фаол равишда ҳамкорлик қилмоқдалар», дейди Рашидов.

«Апрель ойи бошида Термизда халқаро бахшилар фестивали бўлиб ўтади», деди у. «Қирғизистонлик санъат намояндалари ўзбек томонининг таклифини қабул қилгани қувонарлидир».

Сизга мақола ёқдими?

Фикрлар 0

Сиёсат * Мажбурий 1500 / 1500