Карвонсарой

Ўзбекистон олий таълим муассаларида тўрт йиллик тақиқдан сўнг сиёсатшунослик фани тикланади

AFP

ТОШКЕНТ – Ўзбекистон олий таълим муассасаларида тўрт йиллик танаффусдан сўнг президентнинг янги фармони билан сиёсатшунослик фан сифатида қайта жорий этиладиган бўлди.

Сентябрь ойидан Тошкентдаги Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университетида сиёсатшунослик дарслари бошланади, деди ОТМнинг ўқув масалалари бўйича проректори Матёқуб Бақоев пайшанба (31 январь) куни.

«Президент фармони эълон қилинди, янги 2019-2020 ўқув йилидан университетимиз таълим дастурига «Сиёсатшунослик» фани киритилишини тасдиқлайман», деб айтган Бақоев AFP мухбири билан телефон орқали суҳбатида.

Президент Шавкат Мирзиёев сешанба (29 январь) куни сиёсатшунослик фанини киритишга рухсат берувчи қарорни имзолагани маҳаллий матбуотда эълон қилинган.

Сиёсатшунослик фанининг тушунарсиз сабабларга кўра тақиқланиши 2016 йилда вафот этган президент Ислом Каримов даврида мамлакатдаги сўз эркинлигини бўғиш ҳаракатларининг давоми сифатида баҳоланган эди.

Ўшанда таълим мутасаддилари ўқитувчиларга бу фаннинг бошқа фанлар билан боғлиқ эканлиги сабабли фойдасиз эканлигини айтганлар.

Ислоҳотчи Мирзиёев ўзидан аввалги давлат раҳбарининг кўпгина ўринсиз қарорларини бекор қилгани учун олқишга сазовор бўлган.

Сизга мақола ёқдими?

Фикрлар 0

Сиёсат * Мажбурий 1500 / 1500