Карвонсарой

Тожикистонда қийноқлар қўллаган милиция зобити 13 йилга кесилди

AFP

ДУШАНБЕ – Тожикистонда қийноқлар қўллашда айбланган ички ишлар органи ходими 13 йилга озодликдан маҳрум қилинди, деб хабар берди пайшанба (31 январь) куни тожик ҳукуматидаги манба. Бу ҳибсхонада зўравонлик қўлланганини тан олиш билан боғлиқ камдан-кам ҳолатдир.

Шу ҳафта бошида Хўжанд суди ёпиқ мажлисда Шуҳрат Шамсиддиновга нисбатан ўз ҳукмини эълон қилди, деб хабар берди AFPга суд матбуот котиби.

Унинг сўзларига кўра, судланувчи 2017 йилда тақиқланган ташкилотга аъзоликда гумонланиб қўлга олинган фуқаро Комил Хўжаназаровни қийноққа солиш ва ундан пул таъма қилишда айбланган.

Кейинроқ, Хўжаназаровнинг ўз жонига қасд қилгани айтилади.

Озод Европа/Озодлик радиосининг тожик хизмати хабарига кўра, фуқаро ўзининг ҳибсга олинишини видеотасвирга туширганини ва пора берганидан сўнг ҳуқуқ-тартибот органлари ходимлари уни қўйиб юборишганини айтган.

Хабарда айтилишича, Хўжаназаров милиция томонидан қайта сўроққа чақирилганидан сўнг ўз жонига қасд қилган.

Хўжанд вилоят судига кўра, ўтган йили худди шу жиноий иш юзасидан бошқа бир зобит ва ички хавфсизлик хизмати ходими мос равишда 13 ва 12 йил муддатларга қамоқ жазосига ҳукм қилинган.

Сизга мақола ёқдими?

Фикрлар 0

Сиёсат * Мажбурий 1500 / 1500