http://central.asia-news.com/uz-Cyrl/articles/cnmi_ca/newsbriefs/2019/02/01/newsbrief-04

Ўзбекистон 45 давлат фуқаролари учун визасиз кириш тартибини жорий этди

AFP

ТОШКЕНТ – Жума (1 февраль) кунидан Ўзбекистон ҳукумати иқтисодий ўсиш учун муҳим бўлган туризмни ривожлантириш мақсадида 45 мамлакат фуқаролари учун визасиз кириш тартибини жорий этди.

Жума кунидан бошлаб кучга кирган 30 кунлик визасиз кириш тартиби кўпчилик Европа мамлакатлари ҳамда Буюк Британия, Австралия, Канада, Аргентина ва Чили фуқаролари учун амалда бўлади.

Ўзбекистон экспортга қарамликни камайтириш мақсадида туризмга устувор аҳамият қаратган.

Ҳукумат бой тарихга эга Буюк ипак йўлининг қадимий шаҳарлари, жумладан Бухоро, Хива ва Самарқандни намойиш қилишга интилмоқда.

2018 йилда Франция мамлакатга 30 кунлик визасиз кириш ҳуқуқига эга бўлган илк Европа Иттифоқи давлатига айланган эди.Жорий йил бошидан Германияга ҳам худди шундай имконият тақдим этилди.

Ўтган ойда Ўзбекистон туризмни ривожлантириш қўмитаси 2018 йилда мамлакатга 5,3 миллион келгани ҳақида хабар берганди. Ушбу рақам 2017 йилги кўрсаткичдан икки баробар кўп.

Ўзбекистонда Туркия, Исроил, Индонезия, Жанубий Корея, Малайзия, Сингапур ва Япония фуқаролари учун визасиз кириш тартиби анчадан бери амал қилади, собиқ Совет мамлакатлари билан визасиз тартиб эса аввалдан бўлган.

Сизга мақола ёқдими?
0
Йўқ
Фикрлар 0
Сиёсат
Captcha