Карвонсарой

Тожикистонда диний масалалар бўйича ишонч телефони ишга туширилди

Карвонсарой

ДУШАНБЕ – Тожикистоннинг диний ишлар ҳамда анъаналар ва маросимларни тартибга солиш бўйича қўмитаси фуқароларга диний масалаларда ёрдам бериш мақсадида тезкор алоқа линиясини ишга туширди, деб хабар беради Asia-Plus нашри душанба (4 февраль) куни.

Ишонч телефони Ҳаж, миллий урф-одат ва маросимларга оид маълумотларни беришга кўмаклашади, деди қўмита матбуот кўтиби Афшин Муқим.

Фуқаролар +992 988 20 66 66 рақамига қўнғироқ қилишлари ёки матнли хабар юборишлари мумкин, деди у.

Муқимнинг сўзларига кўра, қайноқ линия ҳукумат ва жамиятнинг ўзаро алоқаларини яхшилашга ҳамда қонунларнинг самарали ижро этилишига ёрдам беради.

Ўтган йили Тожикистон судларида миллий урф-одатлар ва маросимларнинг бузилиши билан боғлиқ 648 та маъмурий иш кўриб чиқилган, дейилади қўмита баёнотида.

Сизга мақола ёқдими?

Фикрлар 0

Сиёсат * Мажбурий 1500 / 1500