Ахборот бюллетенимизга обуна бўлинг
Twitter
Facebook
Youtube
Rss
M.logo uz cyrl

2019-02-05

Россия мудофаа вазири янги ракета тизимларини ишлаб чиқишга чақирмоқда

AFP

МОСКВА – Россия мудофаа вазири Сергей Шойгу сешанба (5 февраль) куни Вашингтон ва Москва ўртасида қуролларни назорат қилиш бўйича асосий шартнома бекор қилинганидан сўнг, яқин икки йил ичида мамлакат ракета тизимларининг янги турларини ишлаб чиқиши кераклигини айтди.

Қўшма Штатлар Россияни бир неча марта Ўрта ва қисқа масофали ракеталар (INF) шартномасини бузганликда айблаган, 1 февраль куни эса президент Дональд Трамп Вашингтоннинг олти ой ичида бу келишувдан чиқиш жараёни бошланганини айтди.

Эртаси куни Россия президенти Владимир Путин Москва ҳам шартномадан чиқишини ва Совуқ уруш даврига оид муҳим келишувга зид бўлган янги турдаги қуролларни ишлаб чиқариш ишлари бошланишини айтган.

Сешанба куни расмийлар билан учрашар экан, Шойгу Россия келгуси икки йил ичида иккита янги ракета тизимини ишлаб чиқиши кераклигини таъкидлади.

«2019-2020 йиллар мобайнида биз Сурияда яхши натижаларни кўрсатган, узоқ масофага учувчи қанотли ракеталар билан жиҳозланган «Калибр» денгиз тизимининг қуруқликда ишлайдиган версиясини ишлаб чиқишимиз керак», деди Шойгу ҳарбий мулозимлар билан суҳбат чоғида.

«Бу муддат ичида шунингдек, узоқ масофали, товушдан тез, ердан учириладиган ракета тизимини ишлаб чиқишимизга тўғри келади», деди у.

Путин ушбу режаларни маъқуллади, деб айтган Шойгу.

ЎҚМР битими ердан учириладиган, ўрта ва қисқа масофали ракеталарни тақиқлайди, аммо ҳаводан ёки денгиздан учириладиган ракеталар бундан мустасно.

Сизга мақола ёқдими?

Ca mobile no 0

Фикрлар 0

Captcha