Карвонсарой

Тожикистон суди Панж туманида яшовчи фуқарони ИД ташвиқотини олиб борганликда айблади

Карвонсарой

ХАТЛОН ВИЛОЯТИ, Тожикистон – Панж тумани суди айни ҳудудда истиқомат қилувчи Рустам Менгатовни «Ислом давлати» (ИД) ғояларини тарғиб қилишда айблаб олти йиллик қамоқ жазосига ҳукм қилди, деб хабар берди Asia-Plus нашри пайшанба (7 февраль) куни Тожикистон бош прокуратурага асосланиб.

Бохтардаги мадрасада таҳсилни тугатган Менгатов қўлга олинишидан аввал қўшхотинликда айбланган, кейинчалик у Афғонистонда жанговар тайёргарликдан ўтган. 2015 йилда у Туркияга кўчиб ўтган, у ерда ИД сафига қўшилган, деб хабар беради бош прокуратура.

2017 йилнинг апрел ойида Менгатов Панж туманида яшовчиларни Сурияда жанг қилишга ёллаш мақсадида Тожикистонга қайтган.

Тожик расмийларига кўра, сўнгги йилларда Сурия ва Ироқдаги ИД сафида жанг қилганлар орасида 1900 га яқин тожикистонлик бўлган.

Сизга мақола ёқдими?

Фикрлар 0

Сиёсат * Мажбурий 1500 / 1500