Карвонсарой

Қирғизистон куч тузилмалари терроризмда гумонланган хорижликни қўлга олди

Карвонсарой

БИШКЕК – Қирғизистон Давлат миллий хавсизлик қўмитаси (ГКНБ) жума (8 февраль) куни халқаро террорчилик ташкилотига аъзоликда гумонланган шахс ҳибсга олинганини билдирди. Озод Европа/Озодлик радиоси хабарига кўра, у Қирғизистонда террорчилик ҳаракати содир этиш учун гуруҳ тузмоқчи бўлган.

Марказий Осиё мамлакатларидан бирининг фуқароси бўлган 30 ёшли гумондор ўз ватанида ўта оғир, жумладан террорчиликка алоқадор жиноятларни содир этганликда айбланган ва қидирувда бўлган, деб хабар беради ГКНБ.

ГКНБ маълумотларига кўра, ноқонуний йўллар билан Қирғизистонга кириб келган гумондор мамлакат ҳудудига оловли нуқталардан жангарилар кириб келишининг олдини олишга қаратилган операция чоғида Жалолободда қўлга олинган, деб хабар беради 24.kg нашри.

Қўмитага кўра, ҳибсга олинган шахс бомбалар ясаш, шаҳар ва тоғ шароитларида ўқотар қуроллардан фойдаланиш бўйича махсус тайёргарликдан ўтган.

Айни пайтда Қирғизистон ҳукумати гумондорни ўз ватанига экстрадиция қилиш масаласини муҳокама қилмоқда, деб хабар беради ГКНБ.

Сизга мақола ёқдими?

Фикрлар 1

Сиёсат * Мажбурий 1500 / 1500

Доим янгиликлар билан

Жавоб бериш