Карвонсарой

Ўзбекистон ва ЕИ ўртасида кенгайтирилган ҳамкорликка оид келишув бўйича дастлабки музокалар бўлиб ўтди

Карвонсарой

ТОШКЕНТ – Ўзбекистон ТИВ хабарига кўра, Ўзбекистон ва ЕИ кенгайтирилган шериклик ва ҳамкорликка оид битим юзасидан дастлабки келишувга эришганлар.

Келишув тузилмасининг лойиҳаси бўйича музокараларнинг илк давраси душанба-пайшанба (4-7 февраль) кунлари Тошкентда бўлиб ўтди.

Битим лойиҳасининг савдо қисми бўйича экспертлар учрашувлари ҳафта охирига қадар давом этади.

Битим юзасидан музокаралар ўтган йили Брюсселда бошланган, деб хабар беради AKIpress. Ҳужжат сиёсий ҳамкорлик, савдо ва инвестициялар, барқарор ривожланиш, инсон ҳуқуқлари ва бошқарув каби соҳаларни қамраб олган.

AKIpress.com хабарига кўра, янги келишув 1999 йилда кучга кирган аввалги келишувнинг ўрнини эгаллайди.

Музокараларнинг иккинчи даврасини Брюсселда ўтказиш белгиланган.

Сизга мақола ёқдими?

Фикрлар 0

Сиёсат * Мажбурий 1500 / 1500