Ахборот бюллетенимизга обуна бўлинг
Twitter
Facebook
Youtube
Rss
M.logo uz cyrl

2019-02-11

АҚШ Ўзбекистонга янги меҳнат кодекси ва миллий баҳолаш тизимини ишлаб чиқишга кўмаклашади

Карвонсарой

ВАШИНГТОН, КО – 4-6 февраль кунлари Ўзбекистон расмийлари Вашингтонга ишчи ташрифи чоғида АҚШлик ҳамкасблари билан меҳнат масалалари бўйича ҳамкорликни муҳокама қилдилар, деб хабар берди душанба (11 февраль) куни «Tashkent Times» нашри Ўзбекистон меҳнат вазирлигига асосланиб.

6 февраль куни АҚШ меҳнат вазирлигида Ўзбекистон бош вазир ўринбосари Танзила Норбоева бошчилигидаги делегация ва меҳнат вазири Шерзод Қудбиев АҚШ менҳат вазири ўринбосари Марта Ньютон билан учрашди.

Томонлар ўзаро англашув меморандумини имзоладилар.

АҚШ ҳукумати Ўзбекистонга меҳнат бозорида илмий ва демографик тадқиқот олиб боришга ёрдам беради ва турли йўналишларда қисқа муддатли тренинглар ташкил этади, деб хабар берган меҳнат вазирлиги.

Қудбиев АҚШ меҳнат вазирлиги маслаҳатчисининг ислоҳотларни амалга оширишга кўмаклашишидан манфаатдор эканини билдирди.

Сизга мақола ёқдими?

Ca mobile no 1

Фикрлар 0

Captcha