Карвонсарой

Марказий Осиё давлатлари табиий офатларга молиявий шайлик масаласини муҳокама қиладилар

Карвонсарой

БАКУ, Озарбайжон – Марказий Осиё мамлакатлари вакиллари февраль ойи охирида Остонада йиғилиб, табиий офатлардан молиявий ҳимояланганлик масаласини муҳокама қилмоқчи. Бу ҳақда сешанба (12 февраль) куни Trend.az нашри Жаҳон банки расмийсига таяниб хабар берди.

Жаҳон банки ва Табиий офатлар хавфини камайтириш ва тикланиш бўйича Глобал фонд кўмагида ташкил этилажак тадбирда Қозоғистон, Ўзбекистон, Туркманистон ва Тожикистон вакиллари иштирок этадилар. Бу ҳақда Жаҳон банкининг табиий офатлар хавфларини бошқариш бўйича Марказий Осиёдаги бош мутахассиси Ко Такеучи маълум қилди.

«Бу каби тадбир Марказий Осиёда илк бор ўтказилмоқда», деди у.

Жаҳон банки Марказий Осиё мамлакатларининг иқлим ўзгариши ва табиий офатлар хавфига бардошлилигини кучайтиришга интилмоқда.

Сизга мақола ёқдими?

Фикрлар 0

Сиёсат * Мажбурий 1500 / 1500