Ахборот бюллетенимизга обуна бўлинг
Twitter
Facebook
Youtube
Rss
M.logo uz cyrl

2019-02-13

Ўзбекистоннинг «Artel» компанияси Душанбеда совуткич ишлаб чиқарувчи завод қуради

Карвонсарой

ДУШАНБЕ – Ўзбекистоннинг электроника ва маиший уй жиҳозлари ишлаб чиқарувчи «Artel» компанияси Тожикистоннинг Душанбе шаҳрида совуткичлар ишлаб чиқаришга ихтисослашган корхонани барпо этмоқчи, деб хабар берди чоршанба (13 февраль) куни AKIpress.

«Artel» совуткичлари бир неча йил аввал тожик бозорида сотила бошлаганидан бери маҳаллий аҳоли орасида анча оммалашган, деди Тожикистоннинг Инвестициялар ва давлат мулкини бошқариш қўмитаси раиси Фарруҳ Ҳамрализода.

2018 йилда ўзбекистонлик тадбиркорлар Тожикистонга 5,3 миллиард АҚШ долларига тенг инвестиция киритганлар. Расмий маълумотларга кўра, инвестиция киритилган соҳалар орасида қишлоқ хўжалиги ва паррандачилик ҳам бор.

Ўтган йил сентябрь ойида Ўш шаҳридаги Қирғизистон-Ўзбекистон қўшма корхонасида «Artel» кир ювиш машиналарини ишлаб чиқариш йўлга қўйилган эди.

Сизга мақола ёқдими?

Ca mobile no 1

Фикрлар 0

Captcha