Карвонсарой

Ўзбекистон ва Қирғизистон ўртасидаги савдо айланмаси 8,6 фоизга ошди

Карвонсарой

БИШКЕК – 2018 йилда Қирғизистон ва Ўзбекистон ўртасидаги савдо ҳажми 8,6 фоизга ошган, деб хабар берди чоршанба (13 февраль) куни 24.kg нашри Қирғизистон ҳукумати расмий хабарига асосланиб.

Расмий Бишкекка кўра, 2018 йилнинг январь-декабрь ойларида икки мамлакат ўртасидаги савдо айланмаси ҳажми 336,5 миллион АҚШ долларига етган.

Ўзбекистондан экспорт 8,3 фоизга ортиб, 158,5 миллион АҚШ долларига етган бўлса, импорт кўрсаткичлари 8,8 фоизга ошиб, 178 миллион АҚШ долларини ташкил қилди, дейилади хабарда.

Ўзбекистон ҳукуматининг расмий кўрсаткичлари бундан фарқ қилади, сабаби у ерда бошқа статистик усулдан фойдаланилади.

Сизга мақола ёқдими?

Фикрлар 0

Сиёсат * Мажбурий 1500 / 1500