ОСТОНА – Қозоғистон ва Ўзбекистон ҳаво йўллари раҳбарияти ўзаро алоқаларни мустаҳкамлаш мақсадида икки ўртадаги парвозлар сонини оширишга келишиб олди, деб хабар берди AKIpress нашри пайшанба (14 февраль) куни Қозоғистон фуқаролик авиацияси қўмитасига таяниб.
Остона ва Тошкент ўртасидаги парвозлар сони баҳордан бошлаб ҳафтасига тўрттадан олтитага оширилади, деб хабар берди қўмита.
Олмаота – Тошкент йўналишидаги рейслар эса 7 тадан 10 тага кўпайиши кутилмоқда, дейилади хабарда.