Карвонсарой

Мутахассислар минтақавий таҳдидлар ва имкониятларни муҳокама этиш учун Тошкентга йиғилдилар

Карвонсарой

ТОШКЕНТ – Сешанба-чоршанба (19-20 февраль) кунлари Тошкентда халқаро ва минтақавий экспертлар иштирокида Марказий Осиё муаммоларига бағишланган икки кунлик анжуман ўтказилади. Бу ҳақда мамлакат ТИВга асосланиб, Ўзбекистон миллий ахборот агентлиги хабар берди.

«Марказий Осиёда ўзаро муштараклик: таҳдидлар ва янги имкониятлар» деб номланган анжуман Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевнинг хавфсизлик, савдо, транспорт, алоқа, сувдан фойдаланиш, энергетика, туризм, таълим, илм-фан ва бошқа соҳалардаги минтақавий ҳамкорликни ривожлантиришга қаратилган ташаббуси доирасида ўтказилмоқда.

Ташқи ишлар вазирлиги ва БМТнинг Марказий Осиёда превентив дипломатия бўйича минтақавий маркази ҳамкорлигида ташкил этилган тадбирда 36 мамлакатдан келган мутахассислар иштирок этмоқдалар.

Унда Жаҳон банки, Европа инвестицион банки ва Жаҳон савдо ташкилоти каби турли халқаро ташкилотлар вакиллари қатнашмоқда, деб хабар беради Asia-Plus Тожикистон ҳукуматидаги манбага таяниб.

Сизга мақола ёқдими?

Фикрлар 0

Сиёсат * Мажбурий 1500 / 1500