Карвонсарой

​Қирғизистонда террорчилик ва экстремизмда айбланган 460 киши жазо муддатини ўтамоқда

Карвонсарой

БИШКЕК – Қирғизистонда террорчилик ва экстремизмда айбланган камида 245 нафар шахс қамоқ жазосини ўтамоқда, деб хабар берди 24.kg нашри пайшанба (21 февраль) куни давлат жазони этиш хизмати ахборотига асосланиб.

Худди шундай жиноят билан айбланган яна 215 киши эса ахлоқ тузатиш колонияларига жойлаштирилган, дейилади ҳужжатда.

Хабарга кўра, судланган террорчилар ва экстремистлар сони йилдан-йилга ошиб бормоқда.​

Сизга мақола ёқдими?

Фикрлар 0

Сиёсат * Мажбурий 1500 / 1500