Карвонсарой

Ўзбекистон апрель ойида Марказий Осиё саммитига мезбонлик қилади

Карвонсарой

ДУШАНБЕ – Осиёнинг беш мамлакати етакчилари жорий йилнинг апрель ойида Тошкент шаҳрида иккинчи минтақавий маслаҳат учрашувини ўтказишни режалаштирмоқда, деб хабар берди Asia-Plus 27 февраль (чоршанба) куни.

Бу йилги минтақавий саммит Марказий Осиё мамлакатлари ўртасида сиёсий, иқтисодий ва гуманитар ҳамкорлик масалаларига бағишланади, деб хабар берган Тожикистон ҳукуматидаги манба Asia-Plus нашрига.

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев йиллар давом этган яккаланиш сиёсати ва сиёсий тўсиқларни олиб ташлаб, ўтган йил март ойида Остонада Марказий Осиёнинг беш мамлакати раҳбарларининг учрашуви чоғида ушбу саммитни ўтказиш таклифини билдирган эди.

Ўтган йили Тожикистон, Қозоғистон, Қирғизистон, Ўзбекистон президентлари ва Туркманистон парламенти аъзолари иштирокида ўтказилган анжуман қарийб ўн йил ичидаги илк минтақавий саммит бўлганди.

Ўтган йил март ойидаги Остона саммитигача Марказий Осиё раҳбарлари фақат норасмий ёки кўп томонлама учрашувлар каби чекланган шароитларда учрашганлар.

Сизга мақола ёқдими?

Фикрлар 1

Сиёсат * Мажбурий 1500 / 1500

Ўзмизнинг Марказий Осиё НАТО Туркия ва Озарбайжондан иборат иттифоқимизни тузиш вақти келди. Россия ва Хитой кузатиб турибди.

Жавоб бериш