Карвонсарой

АҚШ ҳукумати Ўзбекистонда таълим ислоҳотини қўллаб-қувватлайди

Карвонсарой

ТОШКЕНТ – Чоршанба (27 февраль) куни Тошкентда Ўзбекистон ва АҚШ расмийлари таълим соҳасига оид англашув меморандумини имзоладилар, деб хабар беради AKIpress Ўзбекистон халқ таълим вазирлигига асосланиб.

Ҳужжат Ўзбекистон халқ таълими вазири Шерзод Шерматов, АҚШ давлат котибининг Жанубий ва Марказий Осиё масалалари бўйича ёрдамчисининг биринчи ўринбосари Элис Уэллс ва USAIDнинг Осиё бўйича раҳбари ёрдамчисининг муовини Хавиер Пиэдра томонидан имзоланди.

Ҳужжатга кўра, АҚШ ҳукумати маслаҳат бериш ва ўқитиш методологиясини яхшилаш ва ўқув дастурларини ишлаб чиқиш орқали техник кўмак кўрсатиш билан Ўзбекистонга таълим секторини ислоҳот қилишга ёрдам беради.

Шунингдек, USAID Ўзбекистондаги умумтаълим мактаблари бошланғич синф ўқувчиларининг мутолаа кўникмалари ва математикага оид билимларини баҳолашга кўмаклашади.

АҚШ Давлат департаменти Халқ таълими вазирлигига мактабларда маслаҳат хизматларини йўлга қўйиш, янги ўқув стандартлари ва дарсликларни ишлаб чиқиш, инглиз тили ўқитувчилари учун тренинглар ўтказиш ва болалар орасида зўравонлик ҳолатларининг олдини олиш учун уларни спорт ва дарсдан ташқари тадбирларга жалб этишга ёрдам беради.

Сизга мақола ёқдими?

Фикрлар 0

Сиёсат * Мажбурий 1500 / 1500