Карвонсарой

Тожикистон ЕИ билан божсиз экспорт бўйича музокаралар олиб бормоқда

Карвонсарой

ДУШАНБЕ – Европа Иттифоқи (ЕИ) Тожикистон маҳсулотларининг Европага божсиз экспорт қилинишига рухсат беришга тайёр, бунинг учун мамлакат инсон ҳуқуқлари, меҳнат ва атроф-муҳит муҳофазаси, самарали бошқарувни таъминлаши лозим. Бу ҳақда жума (1 март) куни Asia-Plus нашри Инвестициялар ва давлат мулкини бошқариш қўмитасининг матбуот хизматига таяниб хабар берди.

Тожикистон ва ЕИ расмийлари яқинда Тожикистоннинг ЕИ Умумий имтиёзлар тизимига (GSP+) қўшилиши масаласини муҳокама қилганлар.

Тожикистон GSP+ тизимига қўшиладиган бўлса, ЕИга 6400 турдаги маҳсулотларни божсиз экспорт қилиш имкониятига эга бўлади.

Тожикистоннинг Европа Иттифоқи билан савдо айланмаси ўсиш салоҳиятига эга. 2018 йилда Тожикистон ва Европа Иттифоқи ўртасидаги савдо айланмаси 320 млн АҚШ долларини (3,1 млрд. сомоний) ташкил қилди, бу 2017 йилдагига нисбатан қарийб 33 фоизга кам.

Сизга мақола ёқдими?

Фикрлар 0

Сиёсат * Мажбурий 1500 / 1500