Карвонсарой

Қозоғистон Афғонистонда нефть лойиҳаларини амалга оширмоқчи

Карвонсарой

ОСТОНА – Қозоғистон Афғонистонда нефть қазиб олиш лойиҳаларини амалга ошириш ниятида. Бу ҳақда Қозоғистон саноат ва инфратузилмавий ривожланиш вазири ўринбосари Тимур Токтабаев душанба (4 март) куни парламент мажлисидаги чиқишида айтиб ўтди.

Қозоғистоннинг «КазМунайГаз» давлат нефть-газ компанияси ва «КазГеология» Афғонистонда нефть қазиб олишга оид лойиҳалар бўйича музокаралар олиб бормоқда, деди у.

Айни пайтда Афғонистонда 3 та истиқболли нефт-газ конларини ўзлаштириш устида иш олиб бориляпти, яқин орада бу борадаги натижалар эълон қилинади, деди у.

Токтабаевга кўра, икки мамлакат ўртасидаги йиллик савдо айланмаси 520 млн. АҚШ долларини ташкил этмоқда.

Афғонистонда нефть, мис, бериллий, марганец ва қалай заҳиралари мавжуд. Айни вақтда Қозоғистон Афғонистонга буғдой, ун, зиғир уруғи ва табиий газ экспорт қилади.

Сизга мақола ёқдими?

Фикрлар 1

Сиёсат * Мажбурий 1500 / 1500

Кулгили ))

Жавоб бериш