http://central.asia-news.com/uz-Cyrl/articles/cnmi_ca/newsbriefs/2019/03/06/newsbrief-02

Қирғизистон куч тузилмалари Сурияда жанговар тайёргарликдан ўтган ИД жангарисини қўлга олди

Карвонсарой

БИШКЕК – Қирғизистон давлат миллий хавфсизлик қўмитаси (ГКНБ) Давлат чегара хизмати билан биргаликда Ўш вилоятидан бўлган фуқарони Қирғизистон чегарасини ноқонуний равишда кесиб ўтишга уринган вақтда қўлга олди. Бу ҳақда чоршанба (6 март) куни 24.kg нашри хабар берди.

Маълумотларга кўра, Сурияда террорчилик ташкилотининг аъзоси сафида махсус жанговар тайёргарликдан ўтган гумондор Қирғизистонга қайтиб киришга уринган. Шунингдек, у Сурия ҳукумат кучларига қарши жангларда ҳам қатнашгани айтилмоқда.

Ҳуқуқ-тартибот идоралари хабарига кўра, террорчилик ташкилоти раҳбарлари гумондорга уруш ҳудудини тарк этиш ва МДҲ давлатларидан бирига жойлашиб, террорчилик фаолиятига доир кейинги кўрсатмаларни кутишга буйруқ берганлар.

Сизга мақола ёқдими?
1
Йўқ
Фикрлар 0
Сиёсат
Captcha