http://central.asia-news.com/uz-Cyrl/articles/cnmi_ca/newsbriefs/2019/03/07/newsbrief-01
Россиялик хакерлар Эрон режими ниқоби остида кибержосуслик операциясини ўтказгани маълум бўлди

АҚШ Ўзбекистоннинг гендер нотенгликка барҳам беришга оид чораларини олқишлайди

Карвонсарой

ТОШКЕНТ – 8 март Халқаро хотин-қизлар куни арафасида АҚШнинг Тошкентдаги элчихонаси Ўзбекистоннинг гендер нотенгликка барҳам беришга қаратилган саъй-ҳаракатларини олқишлади. Бу ҳақда АҚШ элчихонаси миссияси раҳбарининг ўринбосари в.б. Дебора Робинсон пайшанба (7 март) кунги баёнотида маълум қилди.

«Ўзбекистоннинг бошланғич ва ўрта таълим тизимида гендер нотенгликка барҳам бергани таҳсинга сазовор», деди у. «Ўзбекистондаги хотин-қизлар таълим олишда тенгдирлар.»

Робинсонга кўра, 2017 йилда қизлар бошланғич таълим соҳасида 50%ни, ўрта таълим мактабларида эса 54%ни ташкил этган.

Ўтган йилги статистик маълумотга кўра, олий таълим соҳасида ҳам хотин-қизлар сони ошган ва талабаларнинг 40% хотин-қизлар бўлган, бу 2011 йилдаги кўрсаткичдан 36% кўп демакдир.

«Хотин-қизларнинг саводхонлик даражаси эса 99,98%ни, яъни дунёдаги энг юқори кўрсаткичардан бирини ташкил этади. Ўзбекистон бундай ютуқлардан фахрланса арзийди.», деди у.

«Шунга қарамай, Ўзбекистонда иш жойларида ҳануз гендер нотенглик кузатилмоқда», деб қайд этди Робинсон.

Ўзбекистон ҳукумати маълумотларига кўра, 2017 йилда иқтисод соҳасида аёлларнинг 38,5 фоизи меҳнат билан банд бўлган. Айни вақтда, БМТ маълумотларига асосан, ўрта таълим олган хотин-қизларнинг фақат 35% ишлайди, олий маълумотли хотин-қизларнинг эса 68% иш билан таъминланган.

«Олий таълим имкониятларининг оширилиши аёллар орасида иш билан таъминланганлик даражасини оширишда муҳим», дейди Робинсон. «Меҳнат қилаётган хотин-қизлар қанча кўп бўлса, оила тушуми ва мамлакат иқтисодий ўсиши учун шунча яхши бўлади.»

У шунингдек, сиёсат ва ҳукуматда ҳам аёллар сонини оширишга чақирди.

«Бош вазир ўринбосари Танзила Норбоева ва Сенатор Светлана Ортиқова кабиларни ижтимоий ва меҳнатга оид ислоҳотларни ишонч ва садоқат билан тарғиб қилаётган аёллар сирасига киритса бўлади, шунга қарамай, парламентдагиларнинг фақатгина 16%, вазирларнинг эса 5 фоизини аёллар ташкил қилмоқда», деди у.

«Ўзбекистон бу жараённи бошлаб, мақтовга сазовор иш қилди, бироқ бу муҳим кунни нишонлар эканмиз, Ўзбекистондаги хотин-қизлар гендер тенгликка эришишдаги навбатдаги босқичга тайёр эканлигини тан олишимиз керак», дея хулоса қилган Робинсон.

Сизга мақола ёқдими?
0
Йўқ
Фикрлар 0
Сиёсат
Captcha