Карвонсарой

Марказий Осиё мамлакатларида Хотин-қизлар халқаро куни нишонланди

Карвонсарой

БИШКЕК – Жума (8 март) куни Марказий Осиё давлатлари Халқаро хотин-қизлар кунини нишонладилар.

Қозоғистон президенти Нурсултон Назарбоев пайшанба (7 март) куни Остонада аёллар жамоаси вакиллари билан учрашар экан, «8 март байрами дунёга уйғунлик ва софлик олиб келишини» айтди, деб хабар беради CA-News.org нашри.

Бу орада Қирғизистон ҳукумати мамлакат аёлларига доир айрим статистик маълумотларни эълон қилган.

Ҳукумат маълумотларига кўра, бугунги кунда меҳнатга лаёқатли ёшдаги аёлларнинг 47,6 фоизи иш билан банд. Ишлаётган аёлларнинг ўртача ёши 38 ни ташкил қилади.

Қирғиз аёллари асосан соғлиқни сақлаш, ижтимоий хизматлар, таълим, меҳмонхона бизнеси, улгуржи ва чакана савдо соҳаларида фаолият кўрсатмоқда, дейилади хабарда.

Сизга мақола ёқдими?

Фикрлар 0

Сиёсат * Мажбурий 1500 / 1500