Карвонсарой

Швеция суди уч Марказий Осиёликни «Ислом давлати» ҳужумини режалаштирганликда айблади

Карвонсарой

СТОКҲОЛМ, Швеция – Ўтган ҳафтанинг жума (8 март) куни Стокҳолм суди уч нафар Марказий Осиёликни Швецияда «Ислом давлати» номидан террорчилик ҳужумини режалаштирганликда айблади, деб хабар берди ОАВ.

Судланувчиларнинг икки нафари Ўзбекистонда туғилган – 46 яшар Давид Идриссон 2008 йилдан бери Швецияда яшаб келган Ўзбекистон фуқароси бўлиб, у мамлакатда доимий рўйхатдан ўтган, деб хабар беради Reuters. Суд унга етти йиллик қамоқ жазоси белгилади, бу муддатни ўтагач, у депортация қилинади.

Суд маълумотларига кўра, Идриссон бомба ясаш учун кимёвий моддалар сотиб олган ва бомба ясаш қўлланмаларидан фойдаланган.

Ўзбек миллатига мансуб яна бир айбланувчи Бахтиёр Умаровга террорчиликни молиялаштириш ва сохта ҳужжатлардан фойдаланиш айби билан олти ой қамоқ жазоси белгиланди, деб хабар берган Fergana News Швециянинг «Expressen» нашрига таяниб.

«Expressen» хабарига кўра, айбланувчиларнинг учинчиси – қирғиз фуқароси Аттабек Абдуллаев сохта ҳужжатлардан фойдаланганликда айбланди. У 1 ой муддатга озодликдан маҳрум этилади.

«Expressen» яна уч маҳбусни тилга олган, уларнинг фақат ёшлари очиқланган. Улардан икки нафарига қисқа муддатли қамоқ жазоси белгиланган, учинчиси оқланган.

Сизга мақола ёқдими?

Фикрлар 0

Сиёсат * Мажбурий 1500 / 1500