Карвонсарой

Қирғизистон ва Тожикистон чегарадаги тўқнашувлардан сўнг музокараларни давом эттирмоқда

Карвонсарой

ВОРУХ, Тожикистон – Тожикистон ва Қирғизистон расмийлари чегарадаги икки тожик фуқаросининг ўлими ҳамда 30 нафар тожикистонлик ва қирғизистонликнинг жараҳотланишига сабаб бўлган тўқнашувлардан сўнг вазиятни юмшатишга ҳаракат қилмоқдалар, деб хабар берди икки давлат оммавий ахборот воситалари.

Расмийлар жума (15 март) куни Тожикистоннинг Ворух шаҳрида музокара олиб борганлар. Тожикистон бош вазири ўринбосари Азим Иброҳим ўз давлати делегациясига бошчилик қилган бўлса, унинг қирғизистонлик ҳамкасби Жениш Разаков қирғиз делегацияси раҳбари сифатида мулоқотда иштирок этган.

Қирғизистон ҳукумати Боткен шаҳри яқинидаги чегаранинг баҳсли ҳудудида жойлашган Оқсал ва Кўктош қишлоқлари аҳолисини эвакуация қилди, деб хабар берган расмийлар жума куни.

Икки давлат хавфсизлик хизматлари чегара ҳудудларини барқарорлаштириш устида иш олиб бормоқда.

Тўқнашув чоршанба (13 март) куни Қирғизистоннинг чегарада йўл қуриш лойиҳасига тожикларнинг норозилик билдириши ортидан юзага келган эди. Воқеа жойида тошбўрон ва отишма келиб чиққан. Қирғизистонлик милиция ходими кўкрагидан ўқ еб ҳалок бўлган, деб хабар беради AFP.

Хавотирли вазият пайшанба (14 март) куни авжига чиққан, шу куни Тожикистон президенти Эмомали Раҳмон ва Қирғизистон президенти Сооронбай Жеенбеков телефон орқали чегарага оид музокаралар ўтказиш ва қўшма тергов олиб боришни муҳокама қилганлар. Бу ҳақда Жеенбековнинг матбуот хизмати хабар берди.

Марказий Осиё чегараларидаги баҳслар Совет давридан қолган муаммолардан бўлиб, ўша вақтда Кремль этник ва ҳудудий низоларни кучайтириш мақсадида атайин чегаралар белгилаган эди.

Ўшандан бери Марказий Осиёдаги беш мамлакат барқарорлик ўрнатишга ҳаракат қилиб келмоқда. Ўтган йилнинг июль ойида Марказий Осиёнинг 5 давлати ташқи ишлар вазирлари Бишкекда чегара, савдо, сув ва туризм масалалари борасида музокара ўтказган эдилар.

Сизга мақола ёқдими?

Фикрлар 0

Сиёсат * Мажбурий 1500 / 1500