Карвонсарой

Раҳмон Тўқаевни Қозоғистон президенти вазифасини бажаришга киришгани билан табриклади

Карвонсарой

ОСТОНА – Жума (22 март) куни Тожикистон президенти Эмомали Раҳмон Қосимжўмарт Тўқаевни Қозоғистоннинг муваққат президенти лавозимида иш бошлагани билан табриклаб, унга муваффақият тилади. Бу ҳақда Қозоғистон президенти матбуот хизмати хабар берди.

Тўқаев илиқ табрик учун тожикистонлик ҳамкасбига миннатдорчилик изҳор этар экан, келажакда Қозоғистон-Тожикистон муносабатларининг янада ривожланишига ишонч билдирди.

Давлат раҳбарлари бир-бирларини Наврўз байрами билан қутладилар. Чоршанба (20 март) куни Қозоғистонда узоқ йиллардан бери ҳукмронлик қилиб келган давлат раҳбари Нурсултон Назарбоев кутилмаганда истеъфога чиқишини эълон қилгач, Тўқаев муваққат президент сифатида қасамёдга келтирилган эди.

Сизга мақола ёқдими?

Фикрлар 0

Сиёсат * Мажбурий 1500 / 1500