Карвонсарой

Қирғизистон хавфсизлик кучлари ходимлари радикаллашувнинг олдини олиш бўйича ЕХҲТ семинарида иштирок этди

Карвонсарой

БИШКЕК – Жума (22 март) куни Европада Хавфсизлик ва Ҳамкорлик ташкилоти томонидан Қирғизистон хавфсизлик хизмати ходимлари учун ўтказилган зўравонлик экстремизми ва радикаллашувга қарши курашга бағишланган 5 кунлик семинар якунланди.

Қирғизистон Қуролли кучлари бош штаби, Давлат мудофаа қўмитаси, Давлат чегара хизмати, Бош прокуратура, Ички ишлар вазирлиги ва Жазони ижро этиш давлат хизмати ходимлари «Миллий хавфсизликка таҳдид бўлган терроризмга олиб борувчи зўравонлик экстремизми ва радикаллашув» мавзуидаги тренингда иштирок этдилар.

Қирғизистоннинг диний соҳадаги сиёсати, радикаллашув сабаблари ва экстремистик мафкура тарқалишининг олдини олиш усулларини ўргандилар.

Семинар Қирғизистонда терроризм, экстремизм ва радикаллашувга қарши курашга оид сиёсий ҳужжатлар билан ишайдиган хавфсизлик соҳаси ходимларининг малакасини оширишга хизмат қилади.

Тадбир ЕХҲТ томонидан Дин ишлари бўйича давлат комиссияси билан ҳамкорликда ташкил этилди.

Сизга мақола ёқдими?

Фикрлар 0

Сиёсат * Мажбурий 1500 / 1500