Карвонсарой

Тожикистон ташқи ишлар вазири БМТ дипломатларини Душанбеда ўтажак анжуманга таклиф этди

Карвонсарой

НЬЮ ЙОРК – Тожикистон ташқи ишлар вазири Сирожиддин Муҳриддин Бирлашган Миллатлар Ташкилотига (БМТ) аъзо мамлакатларни Душанбеда наркотикларнинг ноқонуний айланмаси ва терроризмни молиялаштиришга қарши кураш мавзуига бағишлаб ўтказиладиган анжуманда қатнашишга таклиф этди, деб хабар берди жума (29 март) куни Asia-Plus.

Муҳриддин пайшанба (28 март) куни Нью-Йоркда БМТ Хавфсизлик кенгашининг «Терроризмнинг молиявий манбаларига қарши кураш» мавзуидаги йиғилишида сўзга чиққан.

У йиғилиш иштирокчиларини 16-17 май кунлари Душанбеда ўтадиган «Терроризм ва унинг молиявий манбалари, жумладан, наркотикларнинг ноқонуний айланмаси ва уюшган жиноятчиликка қарши курашда халқаро ва минтақавий ҳамкорлик» мавзуидаги анжуманда қатнашишга чақирди.

Муҳриддин Тожикистон ҳукуматининг халқаро терроризм, трансмиллий уюшган жиноятчилик ва наркотикларнинг ноқонуний айланмасига қарши олиб бораётган чораларини алоҳида урғулаган.

Сизга мақола ёқдими?

Фикрлар 0

Сиёсат * Мажбурий 1500 / 1500