Карвонсарой

HRW Қирғизистондан Путинга қарши намойишга чиққанларга нисбатан айбловни бекор қилишга чақирди

Карвонсарой

БИШКЕК – Human Rights Watch ташкилоти ўтган жума (29 март) кунги баёнотида Қирғизистонни «миллатлараро адоват қўзғашда» айбланган жуфтликка нисбатан очилган ишни бекор қилишга чақирди. Мазкур жуфтлик Россия президенти Владимир Путиннинг пайшанба (28 март) куни Бишкекка ташрифи чоғида намойишга чиққан эди.

48 яшар Нурлан Каримшаков ва 38 яшар Гулзана Имаевалар Путиннинг ташрифидан бир кун аввал, ўтган ҳафтанинг чоршанбасида (27 март) Бишкекдаги Россия элчихонаси олдида Путинга қарши плакатларни ушлаб турганлар.

Россия президентига нисбатан танқидий қарашларни омматан билдириш – ҳам қирғиз, ҳам халқаро қонунчилик тарафидан ҳимоя қилинадиган сўз эркинлигига мувофиқдир», дейилади HRWнинг Марказий Осиё бўйича катта илмий ходими Миҳра Ритманн. «Қирғизистон ҳукумати ушбу асоссиз айбловларни бекор қилиши ва ишни ёпиши керак».

Сизга мақола ёқдими?

Фикрлар 0

Сиёсат * Мажбурий 1500 / 1500