Афғон ва ўзбек расмийлари тинчлик жараёни ва иқтисодий алоқаларни муҳокама қилдилар

Карвонсарой

КОБУЛ – Якшанба (31 март) куни Афғонистон президенти Ашраф Ғани Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов раҳбарлигидаги делегация билан тинчлик жараёнини муҳокама қилди. Бу ҳақда TOLOnews Афғонистон президентининг матбуот хизматига таяниб хабар берди.

«Толибонлар афғон ҳукумати билан тўғридан-тўғри музокалар ўтказиш истагини билдирса, Ўзбекистон ушбу музокараларга мезбонлик қилишга тайёр», деди Камилов.

Икки мамлакат ўртасидаги муносабатлар ҳар қачонгидан ҳам аъло, қўшма инфратузилмавий лойиҳалар эса келажакда ушбу алоқаларнинг янада мустаҳкамланишига хизмат қилади, деди у.

Ғани Ўзбекистоннинг тинчлик музокаларига мезбонлик қилиш истагини юқори баҳолар экан, Ўзбекистоннинг Афғонистондаги иқтисодий ва инфратузилмавий лойиҳаларни амалга оширишдаги ролини алоҳида қайд этди.

2017 йилда Ғанининг Ўзбекистонга ташрифи чоғида томонлар иқтисодиёт, транспорт, хавфсизлик, энергетика, қишлоқ хўжалиги, соғлиқни сақлаш ва олий таълим соҳаларига оид 20 дан ортиқ келишувни имзолаган эдилар.

Сизга мақола ёқдими?

2
0
Йўқ
Фикрлар 0
Сиёсат Captcha