Карвонсарой

Қирғизистонда жангариликка ёллашда гумон қилинган шахс қўлга олинди

Карвонсарой

БИШКЕК – Қирғизистон миллий хавфсизлик давлат қўмитаси (ГКНБ) 24 яшар фуқарони қўлга олди – у халқаро террорчилик ташкилотига аъзоликда ва қирғизларни Сурияда жанг қилишга ёллашда айбланмоқда, деб хабар берган 24.kg нашри чоршанба (3 апрель) куни.

ГКНБ гумондор исм-фамилиясининг бош ҳарфларинигина очиқлаган – А. И.

Чет элда меҳнат мигранти бўлиб ишлаган гумондор бошқа бир қирғизистонлик шахс – Х. Р. га Сурияда жанг қилиш учун Туркияга жўнаб кетишга ёрдамлашган.

А. И. шунингдек, террорчилик ташкилотини молиялаштириш учун Х. Р. га пул юборишда ҳам айбланмоқда.

Гумондор жангариликка ёллаш каналларини йўқ қилишга қаратилган операция доирасида ҳибсга олинган, деб хабар берди ГКНБ.

Сизга мақола ёқдими?

Фикрлар 0

Сиёсат * Мажбурий 1500 / 1500